Бугун 23 январь, 2026 йил, жума

O'ZB

Мирзо Улуғбек туманида ЙПХ инспектори иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Мирзо Улуғбек туманида ЙПХ инспектори иштирокида ЙТҲ содир бўлди

22 январь куни соат 17:30 атрофида Мирзо Улуғбек туманидаги Шаҳрисабз–Мустақиллик шоҳ кўчалари чорраҳасида йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, Lacetti русумли автомашина ҳайдовчиси — 2000 йилда туғилган А.Х. чорраҳада ҳаракатланаётган вақтда чапга бурилиш қоидасини бузиб, хизмат олиб бораётган ЙПХ инспекторини уриб юборган.

Ҳодиса оқибатида жабрланган инспекторга шифокорлар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати барча ҳайдовчилар ва пиёдаларни ҳаракат қоидаларига қатъий амал қилишга чақирмоқда.

Киритилди: 21:43 22.01.2026. Ўқилди: 333 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!