2018 йил 3 август куни соат 23:16 да Тошкент шаҳар ЁХБ куч ва воситаларни бошқариш ва мувофиқлаштириш марказига Мирзо Улуғбек тумани Зиёлилар кўчасида жойлашган ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар келиб тушди, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ИИББ.
Ўт ўчириш гуруҳи воқеа жойига саноқли дақиқада етиб келди ва ёнғин соат 00:28да тўлиқ бартараф этилди. Ёнғин оқибатида бинонинг хизмат кўрсатиш ва қўшимча хоналари ҳамда том қисми зиён кўрган, инсонлар орасида жароҳатланган ва қурбонлар йўқ. Ёнғин электр ускуналарининг носоз ҳолатда бўлгани сабабли келиб чиққани тахмин қилинмоқда. Ҳозирда унинг асл сабаби ва келтирилган зиён миқдори ўрганилмоқда.
3 август куни соат 23:28да яна бир ёнғин ҳақида хабар келиб тушди. Ёнғин туманнинг Муҳаммад Юсуф кўчасида жойлашган 4 қаватли маъмурий бинонинг 3-қаватида содир бўлган. Ёнғин ўт ўчириш гуруҳининг тезкор ҳаракатлари билан соат 23:50да тўлиқ ўчирилди. Қурбонлар ва жароҳатланганлар йўқ. Электр симларидаги қисқа туташув ёнғинга сабаб бўлган.
Manba: uz24.uz