Бугун 7 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Мирзиёев Тоқаев билан Қорақалпоғистондаги можаролар бўйича суҳбатлашди

Мирзиёев Тоқаев билан Қорақалпоғистондаги можаролар бўйича суҳбатлашди

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали суҳбатлашди. Суҳбатдошлар икки томонлама ва минтақавий кун тартибидаги масалаларни муҳокама қилдилар.

Қосим-Жомарт Тоқаев Ўзбекистон раҳбариятининг Қорақалпоғистонда барқарорликни таъминлашга қаратилган қарорлари ўз вақтида қабул қилинганини таъкидлади. Қозоғистон Президенти Шавкат Мирзиёевга Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича референдум ўтказишда муваффақият тилади ва бу воқеа қардош Ўзбекистонда кенг кўламли сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар дастурини амалга оширишда муҳим лаҳза бўлишини таъкидлади.

Давлат раҳбарлари Қирғизистонда бўлиб ўтадиган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашуви кун тартибини ҳам муҳокама қилдилар.

Киритилди: 12:45 04.07.2022. Ўқилди: 2813 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!