Бугун 7 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Мирзиёев: "Келгуси йили юртимизда Усмон Носир таваллудининг 110 йиллиги муносиб нишонланади"

Мирзиёев: "Келгуси йили юртимизда Усмон Носир таваллудининг 110 йиллиги муносиб нишонланади"

Усмон Носирнинг ҳаёти ва ижодини янада кенгроқ ўрганиш, асарларини нашр қилиш, жумладан, пойтахтимиздаги Адиблар хиёбонида ҳайкалини ҳамда Россиянинг Кемерово ўлкасидаги шоир дафн этилган масканда ёдгорлик ўрнатиш кўзда тутилмоқда.

"Усмон Носир айни ижодий куч-қувватга тўлган 25 ёшида қамалиб, қатағон қилинган. Шоир умрини қамоқхоналарда азоб-уқубатда ўтказиб, 1944 йили 32 ёшида вафот этади.

Усмон Носир бир шеърида: “Баргдек узилиб кетсам, унутмас мени боғим”, деб ёзган эди. Албатта, у “боғ” деганда, жонажон Ватанини, бағрикенг халқимизни назарда тутганини англаш қийин эмас", деди Шавкат Мирзиёев.

Киритилди: 12:26 27.09.2021. Ўқилди: 1098 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!