Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Мирзачўллик нафақахўр нега ўғирлик қилди?

Мирзачўллик нафақахўр нега ўғирлик қилди?

Шу йилнинг 22 ноябрида Мирзачўл тумани ички ишлар бўлимига “Мустақиллик” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1979 йилда туғилган аёл И.Қ. ўзига номаълум шахс уйида ўғирлик содир этгани юзасидан мурожаат қилди. Бу ҳақда "ANIQ.UZ"га  Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар қилди.

Мурожаатчининг билдиришича, у уйида кир ювиш билан машғул бўлган вақтда воқеа содир этилган. Ўғри сездирмасдан хонадонга кириб 2 миллион сўм пул, 1 дона гўшт қиймалагич, 1 дона мева шарбат қилувчи аппарат ва 2 дона шиша идишдаги зирани ўғирлаб кетган.

Тезкор қидирув натижасида ўғирликни Мирзадала шаҳар фуқаролар йиғинида яшовчи нафақахўр 1957 йилда туғилган фуқаро У.А. содир этгани аниқланди. Далилий ашё сифатида 70 минг сўм пул хужжатлаштириб олинди.

Ҳолат юзасидан туман ИИБ тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Киритилди: 11:32 26.11.2019. Ўқилди: 1955 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!