Бугун 4 сентябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Миришкорда тадбиркорга ҳисобланган 397 млн сўмлик жарима бекор қилинди

Миришкорда тадбиркорга ҳисобланган 397 млн сўмлик жарима бекор қилинди

Қашқадарё вилоятида фаолият юритувчи «A.T.B.» МЧЖ раҳбари молиявий жаримани бекор қилишда амалий ёрдам сўраб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Аниқланишича, солиқ аудити якунларига кўра жамиятга нисбатан қўшимча солиқ ва молиявий жарима қўлланилмаган. Бироқ кейинчалик ўтказилган хизмат текшируви асосида корхонага 397 миллион сўмлик молиявий жарима ҳисобланган.

Бизнес-омбудсман ходимларининг қонуний талаблари асосида жамият устав фондининг 1,9 миллиард сўмлик қисми товар кўринишида шакллантирилгани ҳамда бу ҳолат белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилгани солиқ органи томонидан қайта кўриб чиқилди.

Натижада тадбиркорга ҳисобланган 397 миллион сўмлик молиявий жарима бекор қилиниб, унинг ҳуқуқлари тикланди.

Киритилди: 18:14 02.09.2026. Ўқилди: 447 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!