Бугун 19 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Миришкор ҳокими маҳалла раисларидан узр сўради

A A A
Миришкор ҳокими маҳалла раисларидан узр сўради

Бугун 3 март куни вилоят ҳокими Зойир Мирзаевнинг топшириғи билан вилоят ҳокимлиги Одоб ахлоқ комиссияси раиси Олий Мажлис сенати аъзоси А. Эркаев ва комиссия аъзолари Миришкор тумани ҳокимлиги фаоллар залида маҳалла раислари иштирокида йиғилиш ўтказган.

Туман ҳокимлиги ахборот хизматининг «Nasafnews»га хабар беришича, сўзга чиққанлар ўша вақтдаги икки томоннинг руҳий ҳолати, раисларнинг ўз вазифасига масъулиятсизлиги, ҳокимнинг ноўрин қўполлик қилганлиги тўғрисида турли мулоҳазалар билдиришган.

Туман ҳокимининг иштирокисиз ўтган муҳокама жараёни якунлангач комиссия раиси А. Эркаев залга туман ҳокими Б. Ражаповни таклиф этди. Б. Ражапов бўлиб ўтган ноқулай ҳолат ва қўполликлар учун маҳалла раисларидан узр сўраб, ўша пайтдаги оғир руҳий ҳолатига изоҳ берган.

Ҳокимликнинг «Nasafnews»га қўшимча қилишича, 2020 йил 28 февраль куни Миришкор тумани ҳокимлиги биносида туман ҳокими Б. Ражапов, туман солиқ инспекцияси бошлиғи О. Бадалов, вилоят почтаси раиси ва тумандаги маҳалла фуқаролар йиғини раислари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтади. Йиғилишда туман ҳокими Б.Ражапов баъзи маҳалла раисларига туманининг маҳаллий бюджетини шакллантириш учун йиғилиши керак бўлган солиқ тушуми улар раҳбарлигидаги маҳаллаларда умуман бўлмаганлиги сабабли танбеҳ беради. Бунга жавобан айрим маҳалла раислари йиғилиш қатнашчилари ва туман ҳокимига нисбатан нописандлик билан маҳаллий бюджетнинг шаклланиши учун маҳаллалар жавобгар эмас деган мазмунда қўрс жавоб беришади. Шунда бу жавобдан жаҳли чиққан туман ҳокими баъзи бир маҳалла раисларига нисбатан қўпол сўзлар билан сўкинади. Аммо бу ҳолат узоқ давом этмайди, аудиоёзувдаги сўзлар монтаж асосида ўзгартирилган, ҳоким раисларига нисбатан қўл кўтармаган, дейилади ҳокимлик хабарида.

Эслатиб ўтамиз, ижтимоий тармоқларда кечадан бери кескин танқидларга сабаб бўлаётган ҳокимнинг сўкиниши билан боғлиқ ҳолатга бугун эрталаб Вилоят ҳокими Зойир Мирзаев ҳам муносабат билдирганди. 

Киритилди: 22:44 03.03.2020. Ўқилди: 3621 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар