Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Миришкор ҳокими фуқарони қачон ва нега сўккани маълум бўлди

Миришкор ҳокими фуқарони қачон ва нега сўккани маълум бўлди

Қашқадарё вилоят ҳокимлиги Миришкор тумани ҳокими Равшан Комиловнинг фуқарони онасидан сўккани акс этган видеога изоҳ берди.
«Бугунги мақолага сабаб бўлган, «Озодлик» радиоси ва ижтимоий тармоқларда эълон қилинган, туман ҳокимининг фермерга бераётган танбеҳи билан боғлиқ воқеалар бундан роппа-роса олти йил аввал ёзиб олинган. 

Барчангизга маълумки, бундан беш-олти йил аввал пахта сиёсати йўлида ҳеч ким аяб ўтирилмаган. Ҳокимнинг фермерга танбеҳ бериш воқеаси олти йил аввал Чироқчи туманида содир бўлган. 

Аламзада кимсалар эса бу эски воқеаларни ижтимоий тармоқларда кўрсатиш орқали бугунги кунда иш ва одамларга муносабат услубини ўзгартирган ҳокимга қарши иш қилаётганлари сезилиб туради. 

Янгиланаётган Чироқчи (2013-2017) ва Миришкор туманларидаги бунёдкорлик ишларининг бошида турган, одамларнинг бошини қовуштирган, туманлар экспорти ҳақида қайғурган, бир неча йиллар давомида ғалла режаларини ортиғи билан бажарган, ўнлаб хайрия тадбирларининг фаол иштирокчиси бўлган, муҳими ватан равнақи учун хизмат қилаётган фуқаро ва раҳбар Равшан Комиловни обрўсизлантириш учун ҳаракат қилишяпти, деган хулосани келтириб чиқаради ушбу хабарлар.

Кечаги гапни бугунги гапга айлантирмайлик! 
Ҳоким ҳам сиз-у бизга ўхшаган кўнгли ва орзу ҳаваслари бор. 

Қўлимиздан келса, адолатли гапни айтайлик, бўлмаса сукут сақлайлик, ёлғон ва уйдирмалардан йироқлашайлик», дея изоҳлайди Қашқадарё вилоят ҳокимлиги матбуот котиби Аҳрор Содиқов

Киритилди: 10:06 17.10.2019. Ўқилди: 4296 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!