Бугун 5 апрель, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Миллий табиат боғидаги ёнғинда 200 га яқин дарахт зарарланган

A A A
Миллий табиат боғидаги ёнғинда 200 га яқин дарахт зарарланган

4 июль куни Zarnews.uz телеграм тармоғида “Жомбой туманидаги “Зарафшон" миллий табиат боғида ёнғин содир бўлди” сарлавҳали мақола эълон қилинганди.

Мазкур ҳолат юзасидан вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари томонидан ўрганиш олиб борилди.

Ўрганишларга кўра, ҳақиқатда "Зарафшон" миллий табиат боғининг 4-ўрмон бўлими, 9-кварталида тахминан 1,05 гектар ер майдони ёнган. Ушбу ерда жами 200 га яқин дарахт ва бутазорга зарар етказилганлиги сабабли миллий табиат боғининг бўлим масъул нозирига нисбатан қонунларда белгиланган талаблар асосида баённома расмийлаштирилди.

Миллий табиат боғидаги ёнғинда 200 га яқин дарахт зарарланганМиллий табиат боғидаги ёнғинда 200 га яқин дарахт зарарланган

Айни пайтда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 13:18 08.07.2021. Ўқилди: 2736 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!