20 ёшли австралиялик модел ва инстаграм тармоғи юлдузи Шинейд Макнамаранинг жасади топилди. Унинг жасади Греция қирғоқларидаги яхтадан топилган.
“Тhe Sun” нашрининг ёзишича, Макнамара 4 ойдан бери яхтада бўлган, аммо айнан нима иш қилгани номаълум. Қизнинг оиласидагилар Макнамаранинг сўнгги пайтларда суратга тушиш билан машғул бўлганини таъкидлашди.
Айни дамда политсия яхтада текширув ишларини олиб бормоқда. Яхта мексикалик миллиардерга тегишли. Миллиардер жасад топилишидан уч кун олдин яхтани тарк этган.