Бугун 6 август, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Миграция агентлиги масъуллари 1 млрд сўмдан ошиқ пулни талон-торож қилган

Миграция агентлиги масъуллари 1 млрд сўмдан ошиқ пулни талон-торож қилган

Миграция агентлигида 1 млрд сўмдан ортиқ талон-торожликлар фош этилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳри бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ўтказилди.

Унда Миграция агентлигининг масъул шахслари агентлик ходимлари Б.Д. ва Н.А.нинг амалда ишламаган даври учун 931,6 млн сўм иш ҳақи сифатида ҳамда интизомий жазо чораси қўлланилган ва жазо амал қилган даврда Меҳнат кодексининг талабларига зид равишда 8 нафар ходимга 88,5 млн сўм тўлаб бергани аниқланган. Натижада бюджет маблағларини растрата йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 16:25 05.08.2026. Ўқилди: 1274 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!