Microsoft технология компанияси бутун дунё бўйлаб дўконларининг ёпилишини эълон қилди. Энди корпорация ўз товарлари ва хизматларини фақат онлайн режимда сотади. Бу ҳақда Microsoft расмий сайтида хабар берилди.
Ҳозирги вақтда корпорациянинг 82 та дўконлари мавжуд, улардан 73 таси AҚШда, қолганлари Канада, Буюк Британия, Aвстралия ва Пуерто-Рикода жойлашган. Бироқ, Ню-Ёрк, Лондон, Сидней ва Редмонддаги Миcрософт Ехпериенcе Cентер корпоратив марказларида чакана савдо дўконлари очиқ.
"Биз Microsoft дўконларининг мижозларидан миннатдормиз ва уларга онлайн хизматларни тақдим этиш имкониятини кутмоқдамиз", дейилади хабарда. Компания шунингдек, коронавирус эпидемияси фонида, Microsoftнинг малакали мутахассислари мижоз билан шахсий алоқа қилмасдан хизматларни муваффақиятли тақдим эта олишини исботлади. Бироқ, раҳбарият ходимларни қисқартиришни режалаштирмайди.
Aввалроқ Microsoft ўзининг юзни аниқлаш технологиясини AҚШ полициясига сотишдан бош тортгани ҳақида хабар берилган эди. Корпорация мамлакатда полиция томонидан ушбу технологиядан фойдаланишни тартибга солувчи қонунлар киритилмагунча буни амалга оширмаслигини таъкидлади.