Бугун 8 июнь, 2026 йил, душанба

O'ZB

МИБ: Тадбиркорнинг 2,3 миллиард сўм қарзи ундирилди

МИБ: Тадбиркорнинг 2,3 миллиард сўм қарзи ундирилди

Нукус туманлараро иқтисодий судининг 2026-йил 13-апрель кунги ижро хужжатига асосан, карздор “Kungrad Lestorg” МЧЖдан ундирувчи “Sirdaryo fresh treading” МЧЖ фойдасига 2 миллиард 326 миллион сўм ундириш белгиланган.

Ушбу ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Қўнғирот туман бўлими иш юритувига келиб тушиб, бўлим ходимлари томонидан ижро ҳаракатларига киришилди.

Хусусан, қарздор «Kungrad Lestorg» МЧЖнинг банк ҳисоб рақамлари хатловга олиниб, унга тегишли 4 та автотранспорт воситаси ва битта кўчмас мулкига тақиқ ўрнатилди.

Шунинг натижасида, 2,3 миллиард сўмдан ортиқ пул маблағлари жорий йилнинг 21-май куни тўлиғи билан ундирилиб, ундирувчи » Sirdaryo fresh treading» МЧЖнинг ҳисоб рақамига ўтказиб берилиб, суд қарори ижроси амалда таъминланди.

Киритилди: Бугун 08:43. Ўқилди: 173 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!