Бугун 8 апрель, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

МИБ Пайариқда ноқонуний қурилган иншоот бузилди

МИБ Пайариқда ноқонуний қурилган иншоот бузилди

Мажбурий ижро бюроси Пайариқ туман бўлими томонидан суд ҳужжати ижросини таъминлаш доирасида ноқонуний қурилган иншоот бузилди.

Фуқаролик ишлари бўйича Пайариқ туманлараро судининг 2025 йил 20 августдаги ҳал қилув қарорига асосан, жавобгар С.М. томонидан Пайариқ тумани Гулзор маҳалласи ҳудудида ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган 0,02 гектар ер майдонидаги 64 кв.м қурилишни бузиш ва ер майдонини бўшатиш белгиланган эди.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздорга қонунчиликка мувофиқ огоҳлантиришлар берилди. Шундан сўнг, мутасадди ташкилотлар ва холислар иштирокида иншоот мажбурий тартибда бузилиб, ер майдони бўшатилди.

Мажбурий ижро бюроси ноқонуний қурилишларга қарши чора-тадбирларни изчил давом эттиради ва фуқароларни қонун талабларига риоя қилишга чақиради.

Киритилди: Бугун 09:23. Ўқилди: 375 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!