Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

МИБ директорининг Қорақалпоғистон Республикасидаги сайёр қабуллари давом этмоқда

МИБ директорининг Қорақалпоғистон Республикасидаги сайёр қабуллари давом этмоқда

Жорий йилнинг 2 апрель куни Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори Ботир Бахромович Қудратходжаев Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида Тахиатош, Хўжайли, Нукус туманлари ва Нукус шаҳри аҳолиси учун сайёр қабул ўтказди.

Сайёр қабулда Бюронинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси раҳбарияти ва туман-шаҳар бўлимлари мутасаддилари иштирок этдилар.

Сайёр қабул давомида 10 дан ортиқ фуқароларнинг мурожаатлари эшитилди. Улар асосан қарздорликни ундириш, хатланган мол-мулкларни хатловдан чиқариш, Бюро органларига хизматга кириш ва ноқонуний қурилган объектларни буздириш билан боғлиқ мурожаатлар.
Барча масалалар бирма-бир тингланиб, жойида тушунтиришлар берилди. Ҳозирда мурожаатларни қаноатлантириш юзасидан текшириш ва ўрганишлар олиб борилмоқда. Албатта, ушбу мурожаатларнинг барчаси қисқа вақт ичида қонуний қўриб чиқилади ва қаноатлантириш чоралари кўрилади.
Маълумот учун, Бюро директори Б.Б.Қудратходжаев 4 апрелгача Қорақалпоғистон Республикасининг яна 2 та ҳудудида сайёр қабуллар ўтказади.

Ушбу сайёр қабуллар натижаси юзасидан батафсил ахборот бериб борилади.

Киритилди: 18:32 03.04.2019. Ўқилди: 1610 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!