Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

МИБ бир ташкилотдан 2 млрд. сўм қарздорликни ундириб берди

МИБ бир ташкилотдан 2 млрд. сўм қарздорликни ундириб берди

Жорий йилнинг 28 март куни Мажбурий ижро бюроси Косон туман бўлими иш юритувига Косон туманлараро иқтисодий судининг қарздор Косон дон маҳсулотларини қабул қилиш МЧЖ ҳисобидан ундирувчи Косон туман ДСИ фойдасига жами 2 млрд. 356 млн. 790 минг 490 сўмлик солиқ қарзи ундириш тўғрисидаги ижро хужжатлари келиб тушган. Ушбу ижро хужжатлари юзасидан бўлим давлат ижрочилари томонидан шу куннинг ўзида ижро иши қўзғатиш ҳақида қарор қабул қилиниб, қарздор ташкилотнинг банкдаги ҳисоб рақамларига инкассо топшириқномаси қўйилган.

Шу сабабли, қарздор шу куннинг ўзида 252 млн. 836 минг 631 сўм қарздорлигини тўлаган бўлса, 11 апрель куни қолган 2 млрд. 103 млн. 953 минг 859 сўмлик қарздорлиги тўлиқ ундирилди.

Шунингдек, бундан аввал Бюронинг Китоб туман бўлими томонидан Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг қарздор Китоб туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ҳисобидан ундирувчи Китоб туман ДСИ фойдасига жами 113 млн. 75 минг 859 сўм солиқ қарзи ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари келиб тушган эди. Ушбу ижро ҳужжатлари юзасидан қарздор ташкилотни банкдаги ҳисоб рақамларига 09.02.2019 йилда банд солиш қарори ва инкассо топшириқномаси қўйилган, шунингдек, мол-мулкларни аниқлаш мақсадида сўровномалар тегишли ташкилотларга юборилган.

Қарздор ижро ҳужжатлари юзасидан солиқ қарзини тўлашлиги тўғрисида бир неча бор огохлантирилганига қарамасдан ўз вақтида тўламаганлиги сабабли қарздорлик ташкилотининг мол-мулкига қаратилди.

Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор ташкилотдан ижро ҳужжатларида кўрсатилган 113 млн. 75 минг 859 сўм солиқ қарзлари тўлиқ ундириб олинди.

Киритилди: 15:10 13.04.2019. Ўқилди: 2002 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!