Бугун 29 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

МИБ базасидаги маълумот хато чиқди

A A A
МИБ базасидаги маълумот хато чиқди

Пайариқ туманининг “Гулзор” МФЙда яшовчи М.Жўрақулова коммунал тўловларни мунтазам ойма-ой тўлаб боришга ҳаракат қиларди. Бироқ...

Мажбурий ижро бюроси туман бўлими ходимлари бу гал унинг хонадони электр энергиясидан 7397564,90 (етти миллион уч юз тўқсон етти минг сўмдан зиёдроқ) сўм қарздор эканини айтишганда ва бу қарз зудлик билан тўланмаса, чора кўрилиши ҳақида огоҳлантиришганда, дастлаб нима қилишини билмай қолди. Яқинларининг маслаҳати билан Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг қисқа рақамли ишонч телефонига мурожаат қилди.

Ушбу мурожаат вилоят ҳудудий бирлашмасининг Пайариқ туман жамияти мутасаддилари томонидан ўрганиб чиқилди. Қайта хатлов ўтказилганда, Пайариқ туман ЭТКА базаси бўйича, ушбу хонадонда қарздорлик мавжуд эмаслиги, аксинча 232 751 (икки юз ўттиз икки мингдан зиёд) сўм ортиқча тўлови борлиги аниқланди.

Юкланган қарздорлик бекор қилиниб, фуқаронинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.
 

Гулчеҳра Бердиёрова

Manba: uza.uz

 

 
 
Киритилди: 00:01 05.10.2018. Ўқилди: 1687 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар