Буюк аждодлар меросини теран нигоҳ ила ўрганган кишининг маънавий олами, ва тафаккури шунга яраша бўлади.
Мажбурий ижро бюросининг Янгиҳаёт туман бўлими ходимлари тумандаги 332-сонли умумтаълим мактабида бўлиб ўтган “Алишер Навоий ва Бобур мероси – беқиёс маънавий хазина” мавзусидаги маънавий-маърифий тадбир иштирокчилари шундай хулосага келдилар.
Тадбирда, Бюро ходимлари шеърият мулкининг султони Мир Алишер Навоий таваллудининг 581 ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 539 йиллиги ҳақида сўз юритар экан, аввало буюк аждодларимиз шоир ҳаёти ва ижоди ҳақида қисқача тўхталиб ўтди.
Учрашув давомида, ёшлар Алишер Навоий ва Бобурнинг ғазаллари, саҳналаштирилган спектакль ҳамда шеърий тўпламларидан парчаларрни қатнашувчилар эътиборига ҳавола этишди.
Маънавий-маърифий тадбир бадиий қисмида мазкур банк истеъдодли ёшлари томонидан саҳналаштирилган Алишер Навоий ва Гули сиймолари ҳамда улар ижро этишган ашъорлар барчада катта таассурот қолдирди.