Бугун 20 май, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Метрода ҳаракат интервали 2-3 дақиқагача туширилади

Метрода ҳаракат интервали 2-3 дақиқагача туширилади

“Тошкент метрополитени фаолиятининг самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–191-сон, 15.05.2026 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарорга кўра, қуйидагилар 2030 йилгача метрополитенда йўловчи ташишни ривожлантиришнинг асосий мақсадлари ва устувор вазифалари этиб белгиланди:

▫️ метрополитенда ташиладиган кунлик йўловчилар сонини 1,8 млн нафарга, бекатлар сонини 79 тага ва линиялар узунлигини 103 кмга етказиш;

▫️ ҳаракат интервалини 2-3 дақиқагача тушириш ва бошқалар.

⌛️ 2028 йил якунига қадар:

🔹 метро бекатларига кириш жойларида ҳамда бекатдан-бекатга ўтиш йўлакларида йўловчилар хавфсизлигини таъминлаган ҳолда вендинг аппаратлари ва кичик кўчма савдо объектларини жойлаштириш чоралари кўрилади;

🔹 метро станциялари олдида автотураргоҳларни ташкил қилиш орқали қуйидагиларни назарда тутувчи “Park & Ride” тизими йўлга қўйилади:

▪️ автотураргоҳдан фойдаланганларга чиптадан чегирмалар бериш;

▪️ автотураргоҳ тўловини метро чиптаси орқали қоплаш механизмларини жорий этиш.

🔹 хусусий тадбиркорларга метрополитен тоннель ва бекатларида аукцион орқали ижара асосида хавфсиз фаолият турлари билан шуғулланишга рухсат берилади.

Киритилди: Бугун 13:12. Ўқилди: 264 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!