Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Meta ва Google Ўзбекистонда энг кўп солиқ тўлаган компаниялар бўлди

Meta ва Google Ўзбекистонда энг кўп солиқ тўлаган компаниялар бўлди

Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи 56 та хорижий компания томонидан 2023 йилда 69,8 млрд сўм солиқ тўланган. Бу ўтган йилнинг модаврига нисбатан 1,5 баробар кўп.

Энг кўп солиқ Meta корпорацияси (Facebook, Instagram, WhatsApp эгаси) томонидан тўланган – 26,4 миллиард сўм.

Қайд қилинишича, тўланган солиқларнинг 96,7 фоизи электрон хизматлар кўрсатувчи қуйидаги 10 та хорижий компания ҳиссасига тўғри келади:

- Меtа — 26,4 миллиард сўм;

- Google — 20,3 миллиард сўм;

- Apple — 12,9 миллиард сўм;

- Amazon — 2,2 миллиард сўм;

- Booking — 1,6 миллиард сўм;

- Netflix — 1,2 миллиард сўм;

- Xsolla — 816,1 миллион сўм;

- Zoom — 763,3 миллион сўм;

- Yandex — 690,4 миллион сўм;

- Adobe Systems — 436,9 миллион сўм.

Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи чет эл юридик шахслари ўтган чоракдан кейинги ойнинг 20-кунидан кечиктирмай солиқ ҳисоботларини тақдим этади ва солиқларни тўлайди.

Киритилди: 23:37 26.02.2024. Ўқилди: 1179 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!