“Барселона” аъзоси Паулиньонинг яна Хитойга қайтганидан хабарингиз бор. Футболчининг кутилмаганда “Гуанчжоу Эвергранд”га қайтгани кўпчиликни ҳайрон қолдирганди. Паулиньо бир йил муддатга ижара асосида Хитой клубига ўтди.
Испан нашрларининг ёзишича, бу трансфернинг ўзига хос сабаби бор. Яъни Каталония клуби етакчиси Месси “Барселона”га бошқа футболчи келишини истамоқда. Лео Паулиньонинг ўрнига “Манчестер Юнайтед” аъзоси Поль Погбани кўрмоқчи.
Хабарларга қараганда, жаҳон чемпионати доирасида Франция ҳамда Аргентина учрашувида айнан Погбанинг хатти-ҳаракатлари Мессига маъқул келган. Месси айнан Погба “кўк-анорранглилар”нинг ўйинини кучайтира олишига ишонмоқда.