Бугун 16 сентябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Месси Париж-2024 Олимпия ўйинларида иштирок этадими?

Месси Париж-2024 Олимпия ўйинларида иштирок этадими?

Аргентина Олимпия терма жамоаси устози Хавьер Маскерано Лионель Мессини Париж-2024 Oлимпиадасига олиб кетишга тайёрлигини маълум қилди.

“Месси билан алоқаларим қандай? Ажойиб, Месси сингари футболчи бизга Олимпия ўйинларида катта ёрдам бериши мумкин. Агар у истаса, мен уни Олимпия терма жамоасига чақираман”, — деди Хавьер Маскерано.

Эслатиб ўтамиз, Олимпия ўйинларида терма жамоаларга U-23 ёш тоифасидан катта бўлган уч нафардан футболчи олиб кетиш имкони берилади.

Маълумот учун, Месси Пекин-2008 Олимпия ўйинларида терма жамоаси билан ғолибликни қўлга киритган.

Киритилди: 22:21 13.02.2024. Ўқилди: 1076 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!