“Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси Ла Лигада даҳшатли рекорд ўрнатди.
Маълумотларга кўра, аргентиналик ҳужумчи жорий мавсумда рақибларини 185 марта муваффақиятли тарзда алдаб ўтди. Месси бу борада энг яқин таъқибчиси — “Леванте” аъзоси Хосе Моралесни (91 марта) деярли икки баробар ортда қолдирди. Учинчи ўринни эса “Валенсия” аъзоси Эвер Банега қўлга киритди (83 марта).
Manba: soccernews.ru