Бугун 26 июль, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Месси жаҳон чемпионатидаги илк голидан роппа-роса 20 йил ўтиб яна гол урди

Месси жаҳон чемпионатидаги илк голидан роппа-роса 20 йил ўтиб яна гол урди

Лионель Месси жаҳон чемпионатларидаги ўзининг 14-голини илк голидан роппа-роса 20 йил ўтиб киритди.

2006 йилнинг 16 июнида ҳужумчи Сербия терма жамоаси дарвозасини ишғол қилган эди — бу унинг мундиалларнинг финал босқичидаги илк голи ва турнирдаги дебют учрашуви эди. Бугун, орадан роппа-роса 20 йил ўтиб, форвард жаҳон чемпионатида 14-бор рақиблар дарвозасига йўл топди — бу сафар Жазоир терма жамоаси ундан жабр кўрди.

Месси фаолияти давомида жаҳон чемпионатларида жами 27 та учрашув ўтказди. Шунингдек, унинг ҳисобида саккизта голли узатма ҳам мавжуд.

Киритилди: 07:32 17.06.2026. Ўқилди: 1090 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!