Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Месси «Барселона» тарихига кирди

Месси «Барселона» тарихига кирди

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Ла Лига 24-тури доирасида 21 февраль куни «Кадис»га қарши баҳсда (1:1) майдонга тушди ва жамоасининг ягона голига муаллиф бўлди.

Бу аргентиналик футболчи учун Испания чемпионатида каталонлар сафидаги 506-ўйин бўлди. Шу тариқа Месси Ла Лигада энг кўп ўйин ўтказиш бўйича «Барселона» собиқ ярим ҳимоячиси Хавининг рекордини янгилади.

«Барселона» сафида Ла Лигада энг кўп ўйин ўтказган футболчилар:

  • Лионель Месси — 506 та ўйин;
  • Хави — 505;
  • Андрес Иньеста — 442;
  • Серхио Бускетс — 400;
  • Карлес Пуйоль — 392.

Месси 2004 йилдан буён «Барселона» асосий жамоасида тўп суриб келади. Жорий мавсум у Ла Лигада 21 та ўйин ўтказиб, 16 гол ва учта голли узатмага муаллиф бўлди.

Киритилди: 18:30 22.02.2021. Ўқилди: 2066 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!