Бугун 30 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Месси "Барселона"га маблағ келтириши мумкин

A A A
Месси "Барселона"га маблағ келтириши мумкин

Аргентина терма жамоасининг жаҳон чемпионатидаги ғалабаси "Барселона"га пул келтириши мумкин.

Mundo Deportivo нашри хабарига кўра, агар Лионель Месси жаҳон чемпионати ғолиблигини қўлга киритса, "кўк-анорранглилар" тахминан 120 минг евро олади.

Эслатиб ўтамиз, 18 декабрь куни Аргентина терма жамоаси жаҳон чемпионати финалида ярим финалда Марокашни 2:0 ҳисобида мағлуб этган Францияга қарши майдонга тушади.

Месси 2021 йилнинг ёзида "Барселона"ни текинка тарк этганди. Ўшандан бери аргентиналик футболчи биринчи мавсумидаёқ Лига 1 ғолиби бўлган Франциянинг "ПСЖ" жамоасида ўйнамоқда.

Лионель айни дамда жаҳон чемпионати тўпурарлар жадвалида 5 та гол билан Килиан Мбаппе билан биринчи ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 14:56 15.12.2022. Ўқилди: 2278 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар