Бугун 18 октябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Месси: "Барча орзуларим амалга ошди"

Месси: "Барча орзуларим амалга ошди"

"Интер Майами" ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси эришган ютуқлари ҳақида гапирди.

"Мен барча орзуларимни амалга оширишга муваффақ бўлдим ва болалигимда орзу қилганимдан ҳам кўпроқ нарсага эришдим. Худо менга буни берди. Футболчи сифатидаги энг катта орзум – жаҳон чемпиони бўлишни амалга ошира олдим. Мен ҳаётимнинг клуби бўлмиш "Барселона" билан кўп титулларни қўлга киритдим. "Мен "ПСЖ"да чемпион бўлдим, энди эса "Интер Майами" билан чемпионлик учун курашишга ҳаракат қиляпман", - дея Мессининг сўзларини келтиради Marca.

Киритилди: Бугун 09:39. Ўқилди: 240 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!