Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Меркел канцлерликдан кетмоқчи. Унинг янги вориси маълум

Меркел канцлерликдан кетмоқчи. Унинг янги вориси маълум

Германияда Христиан демократик иттифоқи партияси Aнгела Меркелнинг янги ворисини сайлади. Шимолий Рейн-Вестфалия федерал давлатининг бош вазири Aрмин Ласчет ворисга айланди. Бу ҳақда РИA Новости хабар бермоқда.

Сайлов кампаниясида бир нечта номзодлар, шу жумладан, парламент фракциясининг собиқ раҳбари Фридрих Мерц ва Бундестаг ташқи сиёсат қўмитаси раҳбари Норберт Роттген қатнашдилар.

Aввалроқ ХДИП делегатлари қурултойида Ласчет террорчиларга Германияда норозилик ва тартибсизликларни қўзғатишига йўл қўймаслигини айтган эди, деб хабар беради “ТAСС”. У ўтган йили Берлинда ҳукумат томонидан коронавирусга қўйилган чекловлар туфайли норозилик намойишлари бошланган воқеаларни эсга олди. Ласчет Германияни нафратнинг барча кўринишларидан ўзини ҳимоя қилишга чақирди.

31 декабрь куни Меркел сўнгги марта фуқароларни Янги йил байрамлари билан табриклагани маълум бўлди. Унинг сўзларига кўра, у энди Германия канцлери лавозимида қолмоқчи эмас.

Маълумот учун Меркель 2005 йил 22 ноябрда биринчи аёл канцлерга айланганди. 

Киритилди: 17:56 16.01.2021. Ўқилди: 3062 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!