Германиянинг Mercedes-Benz Group AG автомобиль ишлаб чиқарувчиси 2024 йилнинг иккинчи чорагида автомобиллар сотувининг қисқариши туфайли соф фойда ва даромаднинг камайганини маълум қилди, деб ёзади «Интерфакс».
Компания, шунингдек, жорий йил учун рентабеллик прогнозини ҳам пасайтирди.
Компания пресс-релизига кўра, 2024 йилнинг апрелидан июнигача бўлган даврда соф фойда 16 фоизга камайиб, ўтган йилнинг шу давридаги 3,64 миллиард еврога нисбатан 3,06 миллиард еврони ташкил қилди. Фоизлар ва солиқлардан олдинги даромад (ЭБИТ) 19% га камайиб, 4,04 млрд еврога тушди ва тузатилган EBIT 22% га камайиб, 4,05 млрд еврони ташкил қилди.
Компаниянинг умумий даромади 4 фоизга камайиб, 36,74 миллиард еврога етди. Енгил автомобиллар ишлаб чиқарувчи Mercedes-Benz Cars бўлимидан тушган даромад 4 фоизга камайиб, 27,17 миллиард еврога етди. Енгил юк машиналари ишлаб чиқарадиган Mercedes-Benz Vans компаниясининг даромади 7 фоизга камайиб, 4,77 миллиард еврога етди. Mercedes-Benz Mobility бўлимидан тушган даромад 2 фоизга камайиб, 6,35 миллиард еврони ташкил қилди.