Бугун 4 июль, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

«Менинг боғим» лойиҳасининг 1-мавсуми учун овоз бериш бошланди

«Менинг боғим» лойиҳасининг 1-мавсуми учун овоз бериш бошланди

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги «Менинг боғим» лойиҳасининг 2024 йил 1-мавсуми учун овоз бериш жараёни бошланганини маълум қилди.

Жараён 6 июль 10:00 гача давом этади. Фуқаролар қуйидаги усуллардан ўзига қулай бўлгани ташаббусларга овоз бериши мумкин:

  • «Очиқ бюджет» порталининг веб-саҳифаси;
  • порталнинг мобил иловаси;
  • Telegram`даги расмий бот орқали.

Лойиҳанинг таклиф киритиш жараёни 10 июнь куни бошланган ва 20 июнга қадар давом этган. Жараён қуйидаги 3 та босқичда ўтказилиши кўзда тутилган:

  • Таклиф киритиш (10 июндан — 20 июнгача);
  • Саралаш (20 июндан — 23 июнгача);
  • Овоз бериш (27 июндан — 6 июлгача, дастлаб 23 июндан — 3 июлгача бўлиб ўтиши режалаштирилганди).

Киритилди: 18:02 27.06.2024. Ўқилди: 647 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!