Бугун 19 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Мелания Трамп Путиндан қўрқиб кетди (видео)

A A A
Мелания Трамп Путиндан қўрқиб кетди (видео)

Хабарингиз бор, яқинда Хельсинки шаҳрида АҚШ ҳамда Россия Федерацияси Президентларининг учрашуви бўлиб ўтди.

Аммо ҳозирда интернет фойдаланувчилари Дональд Трамп ёки Владимир Путинни эмас, балки учрашувда иштирок этган Мелания Трампнинг хатти-ҳаракатини муҳокама қилишмоқда. Ижтимоий тармоқлардан тарқалган видеода Мелания Трампнинг Путин билан суҳбатдан сўнг худди қўрққан ёхуд шокка тушиб қолган ҳолатини кўришингиз мумкин.

“Карахтлик, асабийлик, қўрқув ёки саналганларнинг барчаси Меланиянинг юзида намоён” дейилади тасвир остида ёзилган танқидларнинг бирида.

Саломлашиш пайтида Мелания жилмайиб, бош ирғаб қўйган. Бироқ фотосурат олиш учун бурилганда у бирдан юзини ўзгартирган.

Барчани бир савол ўйлантирмоқда: Мелания Трампга нима бўлди?

Киритилди: 16:31 19.07.2018. Ўқилди: 2059 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар