Мексиканинг Пуэбла штатида содир бўлган қуролли ҳужумда ўн киши, жумладан, бир бола ҳалок бўлди.
Бу ҳақда штат Жамоат хавфсизлиги вазирлиги маълум қилди.
"Теуитцинго муниципалитетида қуролли шахслар томонидан уюштирилган ҳужумда олти эркак, уч аёл ва бир бола ҳалок бўлди", деди вазирлик.
Штат ва федерал кучлар жиноятчиларни топиш учун қўшма тергов ва операцияни бошладилар.