Бугун 2 июль, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Мексикада жазирама иссиқ туфайли 155 киши вафот этди

Мексикада жазирама иссиқ туфайли 155 киши вафот этди

Март ойидан буён Мексикада жазирама иссиқ оқибатида 155 киши ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда report.az ёзган.

Мексика соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан эълон қилинган экстремал ҳарорат мониторинги бўйича ҳафталик ҳисоботида айтилади.

Мексика кўрфази соҳилидаги Веракрус штати ўлимлар сони бўйича етакчилар қаторидан жой олишда давом этмоқда. Бу ерда 56 киши ҳалок бўлди. Ўлим кўрсаткичи бўйича ундан кейинги ўринда Табаско штати бормоқда. У ерда 18 ки ҳаётдан кўз юмди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, яқин кунларда мамлакатда ҳаддан ташқари юқори ҳарорат тўлқини давом этишини башорат қилмоқда. Баха Калифорния ва Сонора штатларида термометр кўрсаткичи 45 даражадан ошяпти

Киритилди: 15:20 22.06.2024. Ўқилди: 483 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!