Мексикада қизиқарли йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Автомобил бошқариб кетаётган қиз деворга чизилган 3D туннел тасвирини ҳақиқий ўтиш йўли деб ўйлаб, тўғридан-тўғри деворга келиб урилди.
Деворга машҳур Looney Tunes мультфильмидаги саҳна тасвирланган бўлиб, унда Койот Йўлюгурни қўлга тушириш учун сохта туннел чизади. Расмнинг реалистик кўриниши ҳайдовчини чалғитган.
Оқибатда автомобил деворга бориб урилган. Ҳодиса вақтида ҳайдовчи енгил тан жароҳатлари олгани, автомобил эса техник шикастлангани хабар қилинмоқда.
Ушбу воқеа ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилиниб, фойдаланувчилар томонидан мультфильмдаги машҳур саҳнанинг ҳаётда такрорлангани сифатида баҳоланмоқда.