🗒 Фармонга кўра, 2026 йил 1 сентябрдан:
🔹 зўравонликдан жабрланган болаларга ва зўравонликка гувоҳ бўлган болаларга улар тегишли процессуал хатти-ҳаракатларга жалб этилган вақтдан эътиборан давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатилади;
🔹 зўравонликдан жабрланган болаларнинг дастлабки кўрсатувлари мажбурий тартибда видеоёзув орқали қайд этилади;
🔹 таълим, соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ташкилотлари ходимлари томонидан болаларга нисбатан зўравонлик билан боғлиқ аниқланган фактлар ҳақида хабар бермаганлик учун маъмурий жавобгарлик жорий этилади.
✅ 2026 йил 1 мартдан “Инсон” марказларида ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларнинг ота-оналари учун “меҳрли оила” хизмати ташкил этилади.
📜 “Меҳрли оила” хизматига ота-оналар Болалар масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри ва туман (шаҳар) комиссияларининг қарори асосида жалб қилинади.
💸 “Меҳрли оила” хизматига жалб қилинган ота-оналарга фарзандларининг оиласи билан бузилган муносабатларни тиклаш ва уларнинг ижтимоийлашувига кўмаклашиш учун “оилавий терапия” хизматлари бепул кўрсатилади.