Жозе Моуриньо «Реал» бош мураббийи лавозимига тайинланишга яқин турибди. Журналист Игнасио Санчеснинг маълумотларига кўра, португалиялик мутахассиснинг футболчилар жаҳон чемпионатига жўнаб кетишидан олдинги биринчи вазифаси Килиан Мбаппе ва Жуд Беллингем ўртасидаги келишмовчиликни бартараф этиш бўлади.
У иккала футболчини ҳам учрашувга чақиради ва улар ўзаро ярашиб олишлари шарт бўлади. Моуриньо уларнинг ҳеч биридан рад жавобини қабул қилмайди.
Жорий мавсумда Килиан Мбаппе «Реал» сафинда барча турнирларда 43 та учрашувда майдонга тушиб, 41 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди. Жуд Беллингем эса мадридликлар таркибида ушбу мавсумда 39 та ўйинда қатнашиб, 7 та гол ва 5 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.