Бугун 12 май, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Мбаппе "Сантьяго Бернабеу"даги ҳуштаклардан чарчади

Мбаппе "Сантьяго Бернабеу"даги ҳуштаклардан чарчади

Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе жорий мавсумнинг қолган уй учрашувларида иштирок этиш ниятида эмас.

Франциялик форвард Ла Лиганинг 35-тури доирасида "Камп Ноу"да кечган "Эл-Класико"ни (0:2) ўтказиб юборди. Расмий маълумотларга кўра, 24 апрелдан бери жароҳати билан банд бўлган футболчи "Барселона"га қарши ўйиндан бир кун аввалги машғулот якунида ўзида ноқулайлик сезган. Бироқ, бошқа бир талқинга кўра, Килиан ўйинни захирада бошлашини билгач, машғулотни тарк этган.

The Athletic нашрининг хабар беришича, Мбаппе мавсум охиригача "Сантьяго Бернабеу"да майдонга тушишдан қочмоқчи. Бунга мадридлик мухлислар томонидан унинг манзилига бир неча бор ҳуштаклар ва норозилик ҳайқириқлари янграгани сабаб бўлмоқда. Қайд этилишича, ҳозирда клуб шифокорлари ва раҳбарияти ҳужумчининг жароҳатдан қачон тўлиқ қутилиши бўйича аниқ муддатларни билмайди.

Маълумот учун, "Реал" мавсум якунига қадар "Овьедо" (14 май, уйда), "Севилья" (17 май, сафарда) ва "Атлетик" (24 май, уйда) жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Киритилди: 23:40 11.05.2026. Ўқилди: 195 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!