Бугун 28 апрель, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Мбаппе "ПСЖ" раҳбариятидан Неймарни сотиб юборишларини сўради

Мбаппе "ПСЖ" раҳбариятидан Неймарни сотиб юборишларини сўради

"ПСЖ" ҳужумчиси Килиан Мбаппе клубдан бразилиялик футболчиси Неймарни сотишни истамоқда, дея хабар беради Get French Football News Ромаин Молинага таяниб.

Манба берган хабарга кўра, ўтган мавсум охиридан буён Мбаппе жамоа раҳбариятдан бразилияликдан қутулишни талаб қилган. Сўнгги йилларда футболчилар ўртасидаги муносабатлар сезиларли даражада ёмонлашган. Манбанинг таъкидлашича, Неймар Мбаппе раҳбариятни бразилияликни сотишга кўндирмоқчи бўлаётгани ҳақидаги миш-мишларни эшита бошлаган, айнан шу сабаб футболчилар ўртасидаги зиддият кучайган.

Мбаппе сўнгги йилларда Неймардан кўп нарсани ўрганганига ишонади, аммо энди у Лионель Мессидан ўрганишни афзал кўради.

Эслатиб ўтамиз, Лига 1 2-тур учрашувида "ПСЖ" ўз майдонида "Монпелье"ни 5:2 ҳисобида мағлуб этганди. Биринчи бўлим ўрталарида Килиан Мбаппе пенальтини аниқ амалга ошира олмади. Ўйиндан сўнг франциялик футболчининг майдонда ўзини етарли ўйинга бағишламаётгани ва истаксиз ҳаракат қилганини ҳис қилган клуб мухлислари томонидан танқид қилинди.

Киритилди: 09:13 15.08.2022. Ўқилди: 2271 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!