Бугун 26 июль, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Мбаппе — Франция терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар

Мбаппе — Франция терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар

Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе миллий терма жамоа тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди. Бу воқеа ЖЧ-2026 «I» гуруҳи 1-туридан ўрин олган, французлар Сенегал устидан ғалаба қозонган (3:1) учрашувда юз берди.

Мбаппе терма жамоа сафидаги 99-учрашувида ўзининг 57 ва 58-голларини киритди. У учрашувнинг 66 ва 90+6-дақиқаларида рақиб дарвозасини ишғол қилди. Оливье Жиру ҳисобида эса миллий терма жамоа сафида ўтказилган 137 та ўйинда 57 та гол мавжуд.

«I» гуруҳининг 2-турида Франция миллий терма жамоаси Ироқ билан (23 июнь), 3-турда эса Норвегия билан (26 июнь) тўқнаш келади.

Киритилди: 08:01 17.06.2026. Ўқилди: 884 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!