Бугун 31 август, 2026 йил, душанба

O'ZB

Мбаппе бу борада яққол пешқадам. У Холандни 77 та голга ортда қолдирмоқда

Мбаппе бу борада яққол пешқадам. У Холандни 77 та голга ортда қолдирмоқда

«Реал» ҳужумчиси Килиан Мбаппе Европада фаолият олиб бораётган 30 ёшгача бўлган футболчилар орасида голлар сони бўйича етакчилик қилмоқда.

27 ёшли француз футболчиси клуб ва миллий жамоадаги фаолияти давомида жами 438 та гол урган. Унинг энг яқин таъқибчиси «Манчестер Сити» форварди Эрлинг Холанд ҳисобланади — норвегиялик ҳужумчи ҳисобида 361 та гол бор. Ушбу кўрсаткичлар Opta маълумотларига асосланган статистикада ҳам қайд этилган.

Рейтингнинг кейинги ўринларидан «Интер» сардори Лаутаро Мартинес — 242 та, Виктор Дьёкереш — 216 та ва Виктор Осимхен — 212 та гол билан жой олган.

Мбаппе 2026/27 йилги мавсумни ҳам сермаҳсул бошлади: «Реал» сафида Ла Лиганинг дастлабки икки ўйинида 3 марта рақиблар дарвозасини ишғол қилди.

Киритилди: 18:33 30.08.2026. Ўқилди: 306 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!