Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Майк Тайсон UFC чемпиони Жон Жонсни жангга чорлади

Майк Тайсон UFC чемпиони Жон Жонсни жангга чорлади

Бокс бўйича оғир вазн тоифасининг собиқ Жаҳон чемпиони Майк Тайсон бокс ва UFC’даги гонорарларни ўзаро солиштириб ўтди.

«Эшитинг, UFC — боксдан кўра машҳурроқ спорт тури, шундайми? Бироқ UFC жангчиси ҳеч қачон яхши савиядаги боксчидан бойроқ бўла олмайди.

Конор Макгрегор 100 миллион доллар ишлаб олиш учун Флойд Мейвезер билан жанг қилишга мажбур бўлди.

Агар Жон Жонс катта миқдорда пул ишлаб олишни хоҳласа, мен билан жанг қилиши керак», — дейди Тайсон.

Эслатиб ўтамиз, Жон Жонс — ярим оғир вазн тоифасида UFC чемпиони ва промоушен умумий рейтинги етакчиси. Аввалроқ спортчи унга яхшиланган шартнома таклиф қилмаётгани учун UFC’ни танқид остига олганди.

Киритилди: 08:05 23.06.2020. Ўқилди: 2377 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!