Россия ҳарбийлари юқори аниқликдаги ракета зарбалари ёрдамида АҚШ томонидан Украинага етказиб берилган М777 155 мм гаубицаларининг тўртта взводини йўқ қилди.
Россия Мудофаа вазирлиги расмий вакили генерал-лейтенант Игорь Конешенков Қуролли кучлар томонидан ўтган сутка давомида амалга оширилган ишлар ҳақида баёнот берди.
Россия Қуролли кучлари ўтган сутка давомида:
Кременчуг ва Лисичанск вилоятларида юқори аниқликда зарба берувчи қуроллар ёрдамида нефтни қайта ишлаш корхоналари ва Украина ҳарбий техникасининг ёқилғи сақлаш омборларни йўқ қилди;
АҚШ томонидан Украинага етказиб берилган М777 155 мм гаубицаларининг тўртта взводига юқори аниқликдаги ракеталар билан зарба берилди;
Россия авиацияси 160 дан ортиқ миллатчиларни, учта ўқ-дорилар омборини, олтита "Град" реактив тизимларини йўқ қилди;
Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Украинанинг Су-25 самолётини ва ва Ми-24 вертолётини уриб туширди;
Херсон яқинида бир дона Байрактар-ТБ2 учувчисиз учиш аппарати уриб туширилди;
Украина қўшинлари тўпланган 180 та ҳудуд артиллериядан ўққа тутилди, 310 дан ортиқ миллатчи йўқ қилинди;