Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Масжидга пиёз, саримсоқ пиёз еб келиш тўғрими?

Масжидга пиёз, саримсоқ пиёз еб келиш тўғрими?

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким пиёз, саримсоқ пиёз ва ёввойи пиёз еган бўлса, масжидимизга асло яқин келмасин. Чунки одам болалари озор топадиган нарсалардан фаришталар ҳам озор топадилар», – дедилар».

Бошқа бир ривоятда:

«Ким саримсоқ пиёз ёки пиёз еган бўлса, биздан четда бўлсин ёки масжидимиздан четда бўлсин, уйида ўтирсин», – дедилар».

Яна бошқа ривоятда эса:

«Ким ушбу сабзавотни еса, унинг ҳиди кетмагунча, асло масжидимизга яқин келмасин», – дедилар».

Бешовлари ривоят қилишган.

Муслим ва Насоий келтирган ривоятда:

«Умар розияллоҳу анҳу ўз хутбаларида: «Эй одамлар! Сизлар икки хил нарсани ейсизлар. Мен у иккисини яхшимас деб биламан. У – пиёз ва саримсоқ пиёз. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қайси бир одамда уларнинг ҳидини топсалар, уни амр қилиб, Бақиъга чиқартириб юборар эдилар. Ким у иккисини емоқчи бўлса, пишириб, ўлдириб есин», – дедилар».

Манба: islom.uz

Киритилди: 09:39 07.12.2019. Ўқилди: 5783 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!