Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Машинаси Масжидул Ҳаромнинг дарвозасига бориб урилган ҳайдовчи ушланди

Машинаси Масжидул Ҳаромнинг дарвозасига бориб урилган ҳайдовчи ушланди

Кеча, 30 октябрь куни кечқурун Саудия Арабистони фуқароси бошқарувидаги енгил автомобиль катта тезликда Масжидул ҳаромнинг дарвозаларидан бирига бориб урилган

Интернетда тарқалган видеотасвирларда машинанинг платмасса тўсиқлардан ўтиб, Масжидул ҳаром дарвозасига урилганини кўриш мумкин. SPA агентлиги хабарига кўра, ушбу ҳодиса масжид ташқарисидаги жанубий майдонда тезликни ошириш оқибатида келиб чиққан.

Кечқурун соат ўн яримларда юз берган ҳодисада ҳеч кимга зарар етмаган. Машина ҳайдовчиси ҳибсга олинди, унинг исм-шарифи ошкор этилмади. 

Киритилди: 14:00 31.10.2020. Ўқилди: 2954 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!