Айни вақтда Сингапурда бўлган Родмандан Ким Чен Ин қандай одам эканлигини сўзлаб беришни сўрашганда уни чиройли ҳаётга интилувчи катта бола деб атаган. Унинг фикрича, Ким ўз халқини ва ўз шаънини ҳимоя қилишга ҳаракат қилади.
“Бу йигит дунё бўйлаб кезишни, АҚШга келишни ва ҳаётдан лаззат олишни истайди. У, шунингдек, халқи ҳам ҳаётдан баҳра олишини истайди”, деб қўшимча қилган Родман.
Родманнинг айтишича, Кимнинг АҚШга ҳеч қандай адовати йўқ. “У америкаликларни яхши кўради, АҚШга боришни, баскетбол учрашувини кўришни истайди”, деб айтган собиқ баскетболчи.
Ким Чен Ин баскетболга мухлислик қилиши билан танилган. Родман охирги йилларда бир неча бор Шимолий Кореяга ташриф буюрган.
Родман, шунингдек, Дональд Трамп ва Ким Чен Иннинг учрашувини ижобий баҳолади.
Манба: kun.uz