Бугун 23 февраль, 2026 йил, душанба

O'ZB

Март ойидан МИБ ходимлари боди камерадан фойдаланишни бошлайди

Март ойидан МИБ ходимлари боди камерадан фойдаланишни бошлайди

2026 йил мартидан мажбурий ижро бюроси ходимлари боди камерадан фойдаланишни бошлайди. Бу ҳақда 20 февраль куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида МИБ матбуот котиби Фарруҳ Тошпўлатов маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, дастлаб Тошкент вилоятининг Пискент ва Оққўрғон туманларида боди камерадан фойдаланиш тест режимидан ўтказилган.

«Давлатимиз раҳбарининг тегишли фармони билан 3 мингдан ортиқ ходимни планшетлар билан таъминладик. Улар маҳаллабай кесимида иш олиб боргани учун бу жуда самара беряпти: ходим ижрога қаратилган объектни фото ва видеога олади, монитор марказидаги мутахассислар билан тўғридан-тўғри гаплашади. Энди эса ходимлар фаолияти давомида боди камерадан фойдаланиш йўлга қўйилади», — дейди Тошпўлатов.

«Бюро ходимларининг фуқаролар билан одоб-ахлоқ нормаларига риоя этган ҳолда муомала қилиши ҳамда нохуш ҳолатларнинг олдини олишда боди камера жуда катта роль ўйнайди. Ўтган йили ходимларга нисбатан 20 дан ортиқ ҳолатда қаршиликлар кўрсатилган. Боди камера ижрочиларни ҳам, фуқароларни ҳушёрликка чақиради. Чунки қурилмага ёзилган ҳар бир хатти-ҳаракат судда далил бўлади», — дея қўшимча қилди у.

Фарруҳ Тошпўлатовнинг сўзларига кўра, март ойида 204 та туман ва шаҳар бўлимларига боди камералар тақдим этилади.

«Ходимлар қурилмани ҳар доим ўзи билан бирга олиб юрмайди. Айнан томонлар қаршилигига учраш эҳтимоли юқори бўлган вазиятлар: уйдан чиқариш ё уйга киритиш, „снос“ каби ҳолатларда боди камера тақиб олади. Ижро иши сони кўплигига қараб, айрим туманларга иккитадан қурилма бериш режалаштирилган», — дейди МИБ расмийси.

Киритилди: Бугун 10:25. Ўқилди: 464 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!