Бугун 18 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Марсда учта кучли зилзила содир бўлди

Марсда учта кучли зилзила содир бўлди

NASA’нинг InSight аппарати Марсда энг кучли ва узоқ давом этган зилзилалардан бирини қайд этди. Тебранишлар давомийлиги 1,5 соатни, магнитудаси эса 4,2 баллни ташкил этган. Бу ҳақда NASA’нинг Реактив ҳаракат лабораторияси сайтига таяниб, Hi-Tech.Mail.ru хабар берди.

Бу InSight зонди томонидан сўнгги вақтларда қайд этилган учинчи кучли Марс силкиниши ҳисобланади. 25 август куни сейсмометр магнитудаси 4,2 ва 4,1 бўлган иккита зилзилани қайд этган, бу 2019 йилда «Қизил сайёра»да қайд этилган зилзиладан беш баробарга кучли.

Бу каби аниқ натижаларга эришиш учун олимлар InSight’нинг қуёш батареяларини тозалаш бўйича анча меҳнат қилган. Панелларга ўтириб қолган чангни роботлаштирилган манипулятор қўл ёрдамида тозалашга тўғри келган. Қурилма кучли шамол майда зарраларни учириб юборишига умид қилиб, панеллардан бирига қумнинг катта зарраларини сепган. Ушбу режа фойда берган ва сейсмометр тўлиқ қувватда ишлаб кетган.

Марсдаги зилзила сайёранинг сейсмик фаоллиги бўлиб, сайёра юзасида силкиниш ва тебранишларни ҳосил қилади. Ердаги зилзилалардан фарқли ўлароқ, мазкур тебраниш кучсизроқ ҳисобланади, аммо Марснинг ички тузилиши яхшироқ тушуниш учун етарлича маълумот беради.

Марсдаги зилзиланинг Ерникидан жиддий фарқи — Марсдаги силкинишлар, тахминан, 30-50 километр чуқурликда содир бўлади. Шу сабабли InSight зонди кучсиз сейсмик фаолликни қайд этади.

Киритилди: 18:36 24.09.2021. Ўқилди: 2341 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!