Бугун 23 ноябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Марсда инсоният кўпая оладими?

Марсда инсоният кўпая оладими?

Япониянинг Яманаши университети олимлари Марсда одамларнинг кўпайиши имкониятларини аниқлаш учун тажриба ўтказдилар. Бунинг учун тадқиқотчилар сичқонларнинг сперматозоидларини олти йил давомида Халқаро космик станцияда сақлаб, уни радиация таъсирида ушлаб туришди.

Мутахассислар космик нурланиш инсон ДНКини йўқ қилади ва шу билан Марсда кўпайишни имконсиз қилади деб тахмин қилишган. Радиация натижасида келиб чиққан саратон кўпайишнинг олдини олиши ҳам мумкин. Бироқ, янги тадқиқот натижалари қувонарли. Хусусан, олти йил давомида космик станцияда сичқонларнинг спермасини сақлашдан сўнг, у ҳали ҳам соғлом ҳолатда эканлиги аниқланди. Бундан ташқари, олимлар сперма Марсда 200 йилгача яшаши мумкин деб ҳисоблашади.

«Ушбу кашфиётлар инсониятнинг космик асрга ўтиши учун жуда муҳимдир. Бошқа сайёраларга кўчиш вақти келганида, биз нафақат инсонлар, балки уй ҳайвонлари учун ҳам генетик ресурсларнинг хилма-хиллигини сақлаб қолишимиз керак бўлади», - деди тадқиқот муаллифларидан бири, Япониянинг Яманашиуниверситети профессори Саяка Вакаяма.

Киритилди: 12:09 13.06.2021. Ўқилди: 2700 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!