Марокашнинг Рабатдан 330 километр жанубда, Атлантика океани соҳилида жойлашган Сафи вилоятида кучли ёғингарчилик туфайли юзага келган тошқин 14 кишининг ҳаётига зомин бўлди.
Бу ҳақда TanjaNews портали хабар берди.
Агентлик маълумотларига кўра, 30 дан ортиқ киши жароҳат олиб, касалхонага ётқизилган. Ҳудудда қутқарув ишлари ва бедарак йўқолганларни қидириш давом этмоқда.
Сув тошқини вилоят маркази Сафи шаҳрига катта зарар етказди. Агентлик маълумотларига кўра, камида 70 та турар-жой биноси ва дўконлар сув остида қолган, йўлнинг бир қисми шикастланган.