Бугун 13 май, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Марокашда бедарак йўқолган иккинчи америкалик аскарнинг жасади топилди

Марокашда бедарак йўқолган иккинчи америкалик аскарнинг жасади топилди

Марокаш жанубида ўтказилган қидирув-қутқарув операцияси давомида "Африка шери" қўшма ҳарбий машқлари пайтида бедарак йўқолган иккинчи америкалик ҳарбий хизматчининг жасади топилди.

Бу ҳақда маҳаллий Le12 ахборот агентлиги Марокаш қуролли кучлари расмий баёнотига таяниб хабар бермоқда.

"Марокаш армиясининг қидирув-қутқарув бўлинмалари бир неча кундан бери бедарак йўқолган иккинчи америкалик ҳарбий хизматчининг жасади топилгандан сўнг, қиролликнинг жануби-ғарбий қисмида жойлашган Кап Драа минтақасида кенг кўламли қидирув операцияларини якунладилар", дейилади баёнотда.

Баёнотга кўра, қидирув ишларига "америкалик шериклар билан мувофиқлаштирилган ҳолда" ихтисослашган қуруқлик ва денгиз бўлинмалари жалб қилинган. Марҳум америкалик ҳарбий хизматчининг шахси ва унвони ошкор қилинмаган.

Марокаш армияси аввалроқ биринчи америкалик ҳарбий хизматчининг жасади топилгани ҳақида хабар берган эди. Пентагон маълумотларига кўра, у 4-ҳаво мудофааси полкининг 5-батальонининг ҳаво мудофааси батареясида взвод командири бўлиб хизмат қилган катта лейтенант Кендрик Ламонт Кей кичик эканлиги аниқланган.

Киритилди: Бугун 12:10. Ўқилди: 461 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!